АКЦИЯЛАРНИ СОТИБ ОЛИШ


 

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва «Қўқонспирт» АЖ уставига асосан жамиятнинг жойлаштирилган акцияларини сотиб олиш қуйидаги холларда амалга оширилади:

I. акциядорлар умумий йиғилишининг жойлаштирилган акцияларнинг бир қисмини олиш ва ушбу акцияларнинг умумий сонини камайтириш йўли билан Жамият устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисидаги қарорига кўра;

II. акцияларни кейинчалик қайта сотиш мақсадида жамиятнинг кузатув кенгаши қарорига кўра;

III. акциядорларнинг талабига кўра, агар улар акциядорларнинг умумий йиғилишида қуйидаги қарорлар қабул қилишда қарши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса:

а) Жамиятни қайта ташкил этиш;

б) жойлаштирилган акцияларни йириклаштириш;

в) Ўзбекистон Республикаси "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида«ги қонунининг 84-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ жамият томонидан мол-мулкни олиш ёки бошқа шахсга бериш билан боғлиқ йирик битим тузиш;

г) Жамиятнинг уставига овоз берувчи акциялар эгалари бўлган акциядорларнинг ҳуқуқларини чекловчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки янги таҳрирдаги уставни тасдиқлаш.

Жамият томонидан ўз акцияларининг олиниши, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, мустақил равишда ёки қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари орқали амалга оширилади.


 

 


 

04.01.2018 йил

Билдиришнома!

Ҳурматли акциядорлар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги «Юқори сифатли этил спирти ва ликёр-арақ маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3263 сонли қарори ижроси ва “Қўқонспирт” АЖ акциядорларининг 2017 йил 26 декабрда ўтказилган навбатдан ташқари умумий йиғилишида “Қўқонспирт” АЖ ўзи жойлаштирган оддий акцияларнинг бир қисми 808 190 460 дона оддий акцияларни жамият томонидан олиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Жамият томонидан олинадиган 808 190 460 дона оддий акцияларнинг хар бир донасини олиш нархи (бозор қиймати) мустақил бахоловчи ташкилот “ART ESTIMATE” ХК томонидан берилган 16.11.2017 йилдаги №10/007-сонли бахолаш хисоботига асосан 1,55 сўм (бир сўм эллик беш тийин) этиб белгиланди.

Жамият томонидан олинадиган акциялар учун хақ тўлаш пул маблағлари кўринишида нақд ва нақдсиз шаклда жамият хисоб-рақами ва/ёки кассаси орқали амалга оширилади.

Акцияларни жамият томонидан олиш муддати 22.01.2018 йилдан 22.05.2018 йилгача этиб белгиланди.

Агар Сиз ўзингизга тегишли оддий акцияларни “Қўқонспирт” АЖ томонидан олинишига ижобий қарор қабул қилган бўлсангиз, яшаш жойингиз ҳамда қайтариб сотиб олиш бўйича талаб этиладиган акциялар сонини кўрсатган ҳолда ёзма мурожаатингизни “Қўқонспирт” АЖ манзилига юборишингиз сўралади.

Қўшимча маълумотларни олиш учун “Қўқонспирт” АЖ акциядорлар билан корпоратив алоқалар хизматига мурожаат этишингиз мумкин.

Манзил: Фарғона вилояти Қўқон шаҳар Муқимий шаҳарчаси. 150700

Тел: (0 373) 515-41-00, 515-41-12

электрон почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.

жамиятнинг расмий веб сайти www.kokandspirt.uz