МАРКЕТИНГ РЕЖАСИ


Бозор иқтисодиёти, рақобатчилик  ва  маркетинг 

         Корхонанинг асосий маҳсулоти ГОСТ 5962-67 асосида алкоголи 96,2 % булган дондан олинадиган олий даражада тозаланган ректификатланган этил спирти ҳисобланади. «Қўқонспирт» АЖнинг йиллик спирт – ректификатини ишлаб–чиқариш қуввати 4020,0 минг дални ташкил этади. «Қўқонспирт» АЖ корхонасининг асосий рақобатдошлари, «АндижонБиокимё» АЖ бўлиб унинг йиллик қуввати 1,6 млн. дал ва Янгийўлдаги «Биокимё» АЖ бўлиб унинг йиллик қуввати 0,8 млн. дални ташкил этади. Шунингдек чет эл инвестицияси иштирокидаги «Бектемир спирт экспериментал заводи» АЖ хам рақобатдош хисобланади. Рақобатдошликни ушлаб туриш учун корхона маҳсулоти сифатини, ишлаб – чиқариш технологияларини яхшилаш ва ишлаб – чиқариш ҳаражатларини камайтириб, озуқа этил спиртини таннархини камайтиришдир.

Асосий махсулот булган Олий даражада тозаланган этил спирти  ректификатини марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган ҳолда сотилади. Ички бозорда махсулотнинг асосий истемолчилари «Ўзшаробсаноат» АЖ корхоналари, дорихона бошқармаларидир. Корхонанинг тайёр маҳсулотининг ташқи бозордаги қисман рақобатбардошлиги хорижий ҳамкорлар билан шартномалар тузишга имкон яратмоқда. Озуқа этил спиртини чиқариш бўйича асосий ҳамкорлар Ўрта Осиёдаги қўшни давлатлардир.

Озуқа этил спиртини тақсимлаш «Ўзшаробсаноат» АЖнинг тақсим наряди ва асосан олдиндан тузилган хўжалик шартномалари асосида тақсимланади.

Маҳсулот нархи қилинган ҳаражатлар ва корхонанинг нормал фаолият кўрсатиб ишлашига имкон беради. Маҳсулот нархи, хом – ашё нархидан, ишлаб – чиқариш қувватларидан ва бошқалардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Тузилган хўжалик шартномаларни, маҳсулот етказиб беришни назоратга олиб туриш тақсимот бўлимига юклатилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 ноябрдаги № ПП-505-сонли «Алкогол маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотилиши самарадорлигини ошириш қўшимча чоралари тўғрисида»ги  қарорига асосан «Ўзшаробсаноат» АЖ томонидан ҳар чоракда уюштириладиган кўргазма савдоларида шартномалар расмийлаштирилади.

Харидорлар учун қулайликлар яратиш мақсадида, шу жумладан хорижий  инвесторлар учун «Қўқонспирт» АЖ  молиявий-иқтисодий  фаолияти  билан  бевосита  танишиш  учун  корхона  ўз  сайтига  эга  бўлган,  унинг  манзили:  WWW.KOKANDSPIRT.UZ  Ушбу  сайтда  барча  хохловчиларга  корхона   молиявий-хўжалик фаолияти ҳақида маълумотлар ўзбек ва  рус  ва инглиз тилларида батафсил  ёритилмоқда. Таклифлар  учун  жамият  электрон  почта  манзили  берилган: kokandspirtБу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.

Корхона юқори экспорт потенциалига эга бўлиб ташқи ҳамкорлар ва инвесторлар билан ишлаш имкониятига эгадир.

Бизнинг корхонамиз ўз имкониятларини кенгайтириш мақсадида хорижий ҳамкорлар билан ўзаро келишилган ҳолда ташқи иқтисодий алоқалар ўрнатиш устида ишламоқда.