ПРЕСС-РЕЛИЗЛАР


       “Қўқонспирт” АЖда 2019 йил 15 август куни Фарғона вилояти ҳокими- Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Ш.Ғаниевнинг 2019 йил 21 январдаги №ХДФУ сонли буйруғи билан тасдиқланган асосий тадбирлар режасига мувофиқ ҳамда “Қўқонспирт” АЖ бошқарув раисининг юқоридаги буйруқ ижросини таъминлаш мақсадида чиқарилган буйруғи асосида, “Қўқонспирт” АЖ шахсий тарикибининг фуқаро муҳофазаси бўйича 2019 йилда тайёргарлик даражасини ошириш ва  фуқаро муҳофазаси тадбирларини ўз вақтида муваффаққиятли бажариш юзасидан “Қўқонспирт” АЖда Табиий тусдаги фавқулотда вазият “Зилзила” натижасида содир бўлган ёнғин оқибатларини бартараф этиш бўйича объект раҳбарияти, фуқаро муҳофазаси тузилмалари шахсий таркиби ва Қўқон шаҳар ФМ ҳизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари мавзусида махсус тактик ўқув машқи ўтказилди.

      Ўқув машқининг мақсади этиб қуйидагилар белгиланди.

  1. Табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулотда вазиятларни олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бўйича объект раҳбарияти ва фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг кўникмаларини такомиллаштириш.
  2. Қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш, фуқаро муҳофазаси тадбирларини бажаришда объект раҳбарияти ва фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг шайлигини ошириш.
  3. Объект ишчи – ходимлари, фуқаро муҳофазаси тузилмалари шахсий таркибининг ёнғин, технологик авариялар, портлаш ва фожеали ҳалокатлар шароитида фуқаро муҳофазасининг комплекс тадбирларини бажариш бўйича амалий тажрибаларини такомиллаштириш.

       Ўқув машқида жами 185 нафар ходимлар ва 10 та техника иштирок этди.

        Ўқув машқ сўнгида объект мавзуга оид содир бўлиши мумкин бўлган фавқулотда вазиятларда ҳаракат қилишга “тайёр” деб баҳоланди.

          

     

        

       

 

           «Қўқонспирт» АЖда 2018 йил 9 август куниЎзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллиги байрами муносабати билан тадбир ўтказилди.

            Тадбирда жамият бошқарув раиси И.Абдуллаев, касаба уюшмаси раиси М.Хошимов, ёшлар иттифоқи етакчиси А.Габитов, маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул И.Зияевалар сўзга чиқиб, яқинлашиб келаётганган Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллик байрами билан барчани муборакбод этишди, ҳамда мустақиллик даврида босиб ўтилган марралар, юришилган натижалар, шу жумладан жамиятда сўнгги йилларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари тўғрисида сухбатлар қуришди.

            Шунингдек тадбирга Филология фанлари номзоди Назиржон Назаров ҳам таклиф этилиб, Олим ва хофизни билан давра сухбати ташкил этилди.

            Тадбир сўнггида Назиржон Назаровга 80 йиллик юбилейи муносабати жамият номидан қимматбахо совға тақдим этилди.