БИЗ ҲАҚИМИЗДА


Ўзбекистон ҳукумати томонидан ижтимоий-иқтисодий йўналишда амалга оширилаётган сиёсат халқ фаровонлигини юксалтириш, унинг моддий ва маънавий эхтиёжларини қондиришга қаратилган. Аввало, ушбу вазифани амалга оширишнинг асосий омилларидан бири – мамлакатда саноатни  ривожлантириш йўли билан халқимизнинг турмуш даражасини янада яхшилашни таъминлашга катта эътибор берилмоқда. Натижада иқтисодий ислохотларнинг устувор йўналишларини амалга ошириш,ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш кўрсаткичларлари ўсишига эришиляпти ва бунга яққол мисоллардан бири «Қўқонспирт» Акциядорлик  Жамиятида  Ўрта  Осиё  худудида  энг  катта  бўлган  озуқа  этил  спирти  ишлаб  чиқариш  йўлга  қўйилганлигидир.

Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида"ги қонунига, Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 26 ноябрдаги №511-сонли "2000-2001 йилларда хорижий инвесторларни жалб қилган холда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чора тадбирлари тўғрисида"ги қарорига, Кўчмас мулк ва инвестициялар агентлигининг хулосасига хамда «Қўқон» ишлаб чикариш бирлашмаси мехнат жамоасининг аризасига биноан Ўзбекистон Республикаси Давлат Мулкини Бошқариш ва Тадбиркорликни Қўллаб Қувватлаш Давлат Қўмитасининг 2000 йил 10 октябрдаги№153к-ПО  сонли буйруғига асосан «Қўқон» ишлаб чикариш бирлашмаси «Қўқонспирт» очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилди.

Қайта ихтисослаштирилган корхонанинг биринчи навбати 1995 йилда ишга туширилди ва унинг ишлаб чиқариш қуввати 1642,8 минг декалитр йилига ташкил қилган эди. 2000 йилда эса корхонанинг иккинчи навбати ишга туширилиб, озука этил спирти ишлаб чикариш қуввати 821,4 минг декалитрни ва жами 2464,2 минг дални ташкил этди. 2012 йилда Ҳукуматимизнинг саноат корхоналарни модернизация қилиш дастурига мувофиқ, Италиянинг “Frilli Impianti” ва “MDT” корхоналаридан сотиб олинган спирт ишлаб чиқариш технологиялари биринчи навбат спирт ишлаб чиқариш цехида эски ускуналарни ўрнида ишга туширилди. Натижада ишлаб чиқариш қуввати йилига 2828,9 минг декалитрга етказишга эришилди. 2015 йилда биринчи навбат спирт ишлаб чиқариш цехида навбатдаги модернизация дастурига мувофиқ Италиянинг “Frilli Impianti” компаниясидан олинган янги спирт ишлаб чиқариш линияси ўрнатилди. Натижада корхонанинг спирт ишлаб чиқариш линиялари тўлиқ янгиланди хамда ишлаб чиқариш қувватлари сезиларли даражада ортди. Бугунги кунда лойиҳавий ишлаб чиқариш қуввати йилига 4020,0 минг декалитрни ташкил этади.

Хозирги кунда «Қўқонспирт» АЖ корхонаси Ўзбекистон ва Ўрта Осиё худудидаги, озуқа этил спирти ишлаб чиқарувчи корхоналари орасида энг йириги хисобланади.