РАҲБАРИЯТ


  

Абдуллаев Икром Исроилович

20160419 165832 resized                  Бошқарув раиси 

Таржимаи хол

1973 йилда Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида туғилган.
Миллати – ўзбек.
Маълумоти – олий.

1995 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган.
Маълумоти бўйича мутаxассислиги – мухандис-электрик.
Меҳнат фаолиятини 1995 йилда Фарғона монтаж бошқармасида  электрик вазифасидан бошлаган

1996-2000 йилларда "Қўқон ишлаб чиқариш бирлашмаси” Ўгит ишлаб чиқариш цехи, 1-спирт цехи  энергетиги лавозимида ишлаган.
2000-2005 йилларда "Қўқонспирт" очиқ акциядорлик  жамияти 2-спирт цехи энергетиги лавозимида ишлаган
2005-2010 йилларда Қўқон шаҳар "Узнур"корпорацияси созловчи-мухандиси, иш бошқарувчиси лавозимларида ишлаган.
2010-2015 йилларда "Қўқонспирт" очиқ акциядорлик  жамияти  Электр тармоқлар цехига мухандис-энергетиги лавозимида ишлаган.
2015-2017 йилларда -"Қўқонспирт" акциядорлик жамияти ишлаб чиқариш бўйича директор лавозимида ишлаган.

2017-2018 йилларда "Қўқонспирт"  акциядорлик жамиятининг бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимида ишлаган.

2018 йилдан ҳозирги кунгача "Қўқонспирт"  акциядорлик жамиятининг бошқарув раиси лавозимида ишлаб келмоқда.

Вазифалари:

  • Ўз ваколати доирасида Жамиятнинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаган ҳолда унинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш, Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши ваколатига киритилган масалалар бундан мустаснодир.
  • Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши қарорлари бажарилишини ташкил этиш.
  • Белгиланган муддатларда Жамиятнинг кузатув кенгашига йиллик Бизнес-режа бажарилишининг бориши тўғрисида чораклик ҳисоботларни, шунингдек ўз ваколати доирасига киритилган ишлар ҳолати тўғрисида маърузаларни тақдим этиш.
  • Жамиятни ривожлантириш дастурлари ва бизнес-режалари ишлаб чиқилишига раҳбарлик қилиш, уларнинг бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш.
  • Жамият шартнома мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш.
  • Ходимларга иш ҳақини ўз вақтида тўлаш, меҳнат унумдорлигини ўсишини, Жамият фойда олишини ва фойда ўсишини таъминлаш.
  • Жамиятга берилган ва контрагентлар билан            тузилган шартномалар асосида олинган ресурслардан мақсадли ва самарали фойдаланишни, асосий ва айланма маблағлардан оқилона фойдаланишни таъминлаш.
  • Жамият фаолиятида қонунийликни таъминлаш.
  • Тегишли идораларга топшириладиган йиллик ҳисобот ва бошқа молиявий ҳисоботлар, шунингдек акциядорлар, кредиторлар ва бошқа маълумот олувчиларга жўнатиладиган маълумотлар ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш.
  • Жамият тафтиш комиссияси ва жамият аудиторининг талабига кўра жамият молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тўсиқсиз тақдим этиш.
  • Давлат статистика ҳисоботлари тўлиқлигини ва уларнинг тегишли органларга ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш.
  • Жамиятнинг таркибий тузилмасига кирадиган корхоналар ва таркибий бўлинмаларнинг самарали ҳамкорлик қилишини таъминлаш.
  • Жамиятнинг тижорий сирини ташкил этувчи ахборотни сир сақлаш, агар бундай ахборотни учинчи шахсларга бериш унинг вазифалари доирасига кирмаса. Жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар рўйхати кузатув кенгаши томонидан аниқланади.
  • Хизмат ёки тижорат сири ҳисобланган ахборотнинг Жамият ходимлари томонидан сир сақланишини таъминлаш.
  • Жамиятни малакали кадрлар билан таъминлаш, жамият ходимларининг билимлари, малакалари, тажрибалари ва қобилиятларидан яхшироқ фойдаланиш юзасидан чора-тадбирлар кўриш.
  • Меҳнат ва технология интизоми сақланишини, ижтимоий кафолатларга риоя қилинишини ва жамият ходимлари меҳнати муҳофаза қилиниши ни таъминлаш.

Тел: +99873-5154100;
Факс: +99873-5154100
E-mail: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.

Фуқароларни қабул қилиш куни:

Ҳафтанинг ҳар куни куни, соат 10:00 дан 16:00 гача.

 

 

                                    Умаров Мақсуд Ахмадалиевич

                                  «Q’oqonspirt» акциядорлик жамиятининг сотув ва маркетинг бўйича Директори

Таржимаи хол

1961 йилда Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида туғилган.
Миллати – ўзбек.
Маълумоти – олий.

1985 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини тамомлаган.
Маълумоти бўйича мутаxассислиги – Енгил саноат машина ва аппаратлари.
Меҳнат фаолиятини 1987 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти етакчи-мухандиси вазифасидан бошлаган

1989-2003 йилларда Қўқон шаҳар Охунбобоев номли тикувчилик фабрикаси таъминот бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.
2003-2005 йилларда Самарканд "Пульсар"маъсулияти чекланган жамият Қўқон филиали директори лавозимида ишлаган
2005-2005 йилларда "Қўқонспирт" очиқ акциядорлик жамияти ускуна ва жихозлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.
2005-2008 йилларда "Қўқонспирт" очиқ акциядорлик жамияти бош мухандис ўринбосари лавозимларида ишлаган.
2008-2013 йилларда "Қўқонспирт" очиқ акциядорлик жамияти бош менеджери лавозимида ишлаган.

2013-2014 йилларда -"Қўқонспирт" очиқ акциядорлик жамияти бош мухандис ўринбосари  лавозимида ишлаган.

2014-2015 йилларда -"Қўқонспирт"  акциядорлик жамияти тақсимот бўлими бошлиғи  лавозимида ишлаган.

2015-2017 йилларда -"Қўқонспирт" акциядорлик жамияти  бозорни ўрганиш ва сотувни ривожлантириш менежменти бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

2017 йилдан ҳозирги кунгача "Қўқонспирт"  акциядорлик жамиятининг  сотув ва маркетинг бўйича Директор лавозимида ишлаб келмоқда.

Вазифалари:

- Акциядорлик жамиятида тижорат масалалари, таъминот ва тақсимот масалалари, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни омборга жойлаштирилиши,  хавфсизлик  техникаси талабларига риоя қилинган ҳолда омборда сақланишини назорат қилади ҳамда мониторингини олиб боради;

- Транспортда ташиш, транспортдан тушириш, транспортга юклаш масалалари, транспорт хизматини замонавий механизм ва техникалар билан таъминлаш масалаларини назорат қилади ҳамда мониторингини олиб боради;

- Темир йўл орқали вагонда ташиш, вагондан тушириш, вагонга юклаш масалалари ҳамда темир йўл хизматидаги тепловоз, вагонлар ва темир йўллари созлигини назорат қилади ҳамда мониторингини олиб боради;

- Транспорт хизмати ва темир йўл хизмати ходимларининг хавфсизлик техникаси талабларига риоя қилинишини назорат қилади;

- Маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотилиши топшириқларини бажарилишини таъминлаш, иқтисодий асосланган ва такомиллашган технологик жараёнларни ишлаб чиқиш ва тадбиқ қилишни мониторингини олиб боради ҳамда ташкиллаштиради;

- Ишлаб чиқариш жараёнига маҳсулот етказиб берувчилар ва истеъмолчилар билан шартномаларни ўз вақтида ва қонунга асосланган ҳолда тузилишини таъминлайди ва бажарилишини назорат қилади;

- Хом ашёга қўйилган талаб ва техник шартларни тузиш ва кўриб чиқиш ишларини бошқаради;

- Акциядорлик жамиятининг ускуналарга бўлган эхтиёжини асослайдиган ҳужжатларни тайёрлаш, акциядорлик жамиятининг тегишли хизматлари орқали ускуналар сотиб олиш ёки ортиқча ускуналарни сотиш учун талабномаларни тузиш ишларини назорат қилади;

- Механизм ва ускуналарни эксплуатация учун қабул қилиш комиссияси ишида қатнашади;

- Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни сертификатлаштириш ва қайта сертификатлаштириш ишларида қатнашади;

Тел:   +99873-5154100;
Факс: +99873-5154100
E-mail: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.

 

Зайнетдинов Мадазим Зинатович

20160420 082900 resized

  «Q’oqonspirt» акциядорлик жамиятининг Иқтисод ва режалаштириш бўйича Директори

Таржимаи хол

 1977 йилда Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида туғилган.

Миллати – ўзбек.
Маълумоти – олий.

2003 йилда Фарғона Давлат Университетини тамомлаган.
Маълумоти бўйича мутаxассислиги – иқтисодчи.
Меҳнат фаолиятини  1995 йилда "Қўқон" ишлаб чиқариш бирлашмаси режа ва иқтисод бўлими мухандис-иқтисодчи вазифасидан бошлаган

1999-2001 йилларда "Қўқон" ишлаб чиқариш бирлашмаси мониторинг бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган
2001-2003 йилларда "Қўқонспирт"очиқ акциядорлик жамияти хусусийлаштириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.
2003-2008 йилларда "Қўқонспирт"очиқ акциядорлик жамияти солиқлар бўйича бош хисобчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
2008-2012 йилларда "Қўқонспирт"очиқ акциядорлик жамияти ишлаб чиқариш бўйича  бош хисобчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

2012-2015 йилларда -"Қўқонспирт" акциядорлик жамияти  бош хисобчиси  лавозимида ишлаган.

2015 йилдан ҳозирги кунгача "Қўқонспирт"акциядорлик жамияти иқтисод ва режалаштириш бўйича директор лавозимида ишлаб келмоқда.

Вазифалари:

  • бухгалтерия ишининг тўғри ташкил этилиши, бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида операцияларнинг ўз вақтида ва тўғри акс эттирилиши;
  • жамиятга келиб тушган ҳисоб-китоб-пул ҳужжатларини уларга ишлов бериладиган барча участкалардан ўтишининг конкрет муддатларига риоя этилиб, жамиятнинг барча тегишли ҳисобварақларида акс эттирилиб, ҳужжатлар айланишини, кунлик баланс тузилиши ва уни тегишли равишда тўлиқ акс эттирилишини ташкил этиш;
  • қатъий ҳисобдаги бланкларнинг бут сақланиши ва улар ҳисобининг тўғри юритилиши;
  • бухгалтерия (кирим-чиқим) ҳужжатларини ўз вақтида расмийлаштирилиши, шунингдек улар ўрнатилган тартибда архивга топширилиши;
  • бухгалтерия ҳисобининг илғор шакл ва усулларидан кенг фойдаланиш;
  • келиб тушган пул маблағлари, товар-моддий бойликлар ва асосий воситалар ҳисобининг тўлиқ юритилиши, шунингдек улар ҳаракати билан боғлиқ операцияларнинг бухгалтерия ҳисобида ўз вақтида акс эттирилиши;
  • давлат бюджетига тўловлар, ижтимоий суғурта ва пенсия фондига бадаллар, бошқа фондлар ҳамда резервларга ажратмаларнинг тўғри ёзилиши ҳамда ўз вақтида ўтказилиши;
  • камомад ҳамда пул маблағлари ва товар-моддий бойликларнинг талон-тарож қилиниши бўйича материалларни расмийлаштириш юзасидан юридик хизмат ходимлари текширувларида қатнашиш, тегишли ҳолларда бу материаллар суд ва тергов органларига тақдим этилишини назорат қилиш, юридик хизмат ходимлари иштирок этмаган тақдирда, бу вазифаларни бевосита ўзи бажариш;
  •  бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг тўғри ташкил этилишини текшириш, бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботи, назорат ва иқтисодий таҳлил масалалари юзасидан ходимларга ўз вақтида йўл-йўриқлар кўрсатиб бориш;
  • бирламчи ҳужжатлар ҳамда бухгалтерия ёзувлари асосида ҳақиқий ҳолатни акс эттирувчи бухгалтерия ҳисоботларини тузиш, бу ҳисоботларни белгиланган муддатларда тегишли ваколатли органларга тақдим этиш;
  • бухгалтерия кўрсаткичлари бўйича белгиланган тартибда йиллик ҳисобот тузиш ва уни белгиланган муддатларда топшириш;
  • бошқа бўлинмалар билан ҳамкорликда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи маълумотлари асосида жамиятнинг молиявий фаолиятини иқтисодий таҳлил қилиш;
  • бухгалтерия ҳужжатларининг бут сақланиши, уларнинг ўрнатилган тартибда расмийлаштирилиши ва архивга топширилиши.
  •  товар-моддий бойликларнинг қабул қилиниши ва топширилишини расмийлаштиришда белгиланган қоидаларга риоя этилиши;
  •  иш ҳақи фондининг тўғри сарфланиши, мансаб маошларининг тўғри белгиланиши, штатлар, молия ва касса интизомига қатъий риоя этилиши;
  •  пул маблағлари, товар-моддий бойликлар, асосий фондларни йўқлама қилиш, ҳисоб-китоблар ва тўлов мажбуриятларини бажаришнинг белгиланган қоидаларига риоя этилиши;
  •  белгиланган муддатларда дебиторлик қарзи ундириб олиниши ва кредиторлик қарзининг қайтарилиши, тўлов интизомига риоя этиш;
  •  камомадлар, дебиторлик қарзи ва бошқа йўқотишларни бухгалтерия ҳисобининг баланс ҳисоботларидан қонуний тарзда чиқарилиши

Тел: +99873-5154125;
Факс: +99873-5154125
E-mail: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.

 

Бегматов Шариф Назирович

«Q’oqonspirt» акциядорлик жамиятининг ишлаб чиқариш бўйича директори

Таржимаи хол

1960 йилда Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида туғилган.
Миллати – ўзбек.
Маълумоти – олий.

1991 йилда Фарғона Политехника институти тамомлаган.
Маълумоти бўйича мутаxассислиги – муханди - қурувчи
Меҳнат фаолиятини  1981 йилда Қарши нефт ва газ бурғалаш бошқармаси бурғаловчи ёрдамчи вазифасидан бошлаган

1981-1982 йилларда Қарши нефт ва газ бурғалаш бошқармаси бурғаловчи ёрдамчи лавозимида ишлаган
1983-1989 йилларда -"Янги-Қўқон" Кимё заводида  аппаратчи  лавозимида ишлаган.

1989-1990 йилларда -"Янги-Қўқон" Кимё заводида қурилиш монтаж бошқармасида қурувчи лавозимида ишлаган.

1990-1995 йилларда -"Бунёдкор" коперативи  қурувчи устаси  лавозимида ишлаган.

1995-1996 йилларда -"Қўқонспирт" очиқ акциядорлик жамияти  спирт ишлаб чиқариш цехи БРУ бўлими  иш бошқарувчиси лавозимида ишлаган

1996-1997 йилларда "Қўқонспирт" очиқ акциядорлик жамияти  спирт ишлаб чиқариш техника хавфсизлиги бўйича етакчи-мухандиси лавозимида ишлаган

1997-1998 йилларда -"Қўқонспирт" очиқ акциядорлик жамияти спирт ишлаб чиқариш цехи  смена бошлиғи лавозимида ишлаган

1998-2003 йилларда "Қўқонспирт" очиқ акциядорлик жамияти  спирт ишлаб чиқариш цехи  БРУ бўлими устаси лавозимида ишлаган

2003-2005 йилларда "Қўқонспирт" очиқ акциядорлик жамияти  спирт ишлаб чиқариш цехи смена технологи лавозимида ишлаган.

2005-2009 йилларда  "Қўқонспирт" очиқ акциядорлик жамияти спирт ишлаб чиқариш цехи бошлиғи лавозимида ишлаган

2009-2012 йилларда "Қўқонспирт" очиқ акциядорлик жамияти спирт ишлаб чиқариш цехи технолог БРУ лавозимида ишлаган.

2012-2014 йилларда "-"Қўқонспирт" очиқ акциядорлик жамияти  Ишлаб чиқариш техник бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.

2014-2016 йилларда "Қўқонспирт" акциядорлик жамияти спирт ишлаб чиқариш бошлиғи лавозимида ишлаган

2016-2018 йилларда "Қўқонспирт" акциядорлик жамияти техник назорат бўлими бошлиғи  лавозимида ишлаган
2018 йилдан ҳозирги кунгача "Қўқонспирт" акциядорли жамияти ишлаб чиқариш бўйича директор лавозимида ишлаб келмоқда.

Вазифалари:

  • Корхонанинг ҳамма техник хизматлари устидан доимий раҳбарликни амалга оширади;Иссиқлик ва электро энергиясини, сув, газларнинг амалда сарфланиши ва ортиқча сарфланиши юзасидан назорат олиб боради.Янги техника ва технологияларни, ташкилий-техник чораларни, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари режаларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ қилиш ишларини ташкил қилади;Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва хизматларни такомиллаштириш ва янгилаш бўйича, техника, технология ва маҳсулот турларини кўпайтириш, технологик жараёнларни комплекс автоматлаштириш ва механизациялаштириш ишларини лойиҳалаштириш ва тадбиқ қилиш бўйича, ишлаб чиқариш даражаси юқори бўлган махсус ускуналарни синовдан ўтказиш ва назорат қилиш бўйича, маҳсулот ишлаб чиқариш нормалари ва уларга кетган моддий харажатлар нормаларини ишлаб чиқиш бўйича ишларни ташкил қилади;Техник ҳужжатларнинг (чизма, спецификация, техник шартлар ва технологик карта) ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;
  • Янги техника ва технологияларни жорий қилиш, корхона ва унинг бўлинмаларини реконструкциялаштириш лойиҳаларини, ускуналарни модернизациялаш ва янгилаш, ишлаб чиқариш жараёнларини комплекс механизациялаш ва автоматлаштириш юзасидан илмий тадқиқот, лойиҳалаштириш ташкилотлари ва олий ўқув юртлари билан шартномалар тузиш, техник қайта қуролланиш лойиҳаларини кўриб чиқиш ва тадбиқ қилиш ишларини таъминлайди;
  • Технологик, лойиҳавий ва конструкторлик интизоми, меҳнатни мухофазалаш, техника хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси, ёнғин хавфсизлиги, табиатни мухофазалаш, санитария ва бошқа органларларнинг қоида ва меёрларига амал қилиниши устидан назорат олиб боради;
  • Ишлаб чиқаришнинг лойиҳавий қарорларининг самарадорлигини, сифатли ва ўз вақтида тайёргарлигини, асбоб-ускуналарни таъмирлаш ва модернизациялашни ва ишлаб чиқариш жараёнида маҳсулот сифатининг юқори даражасига эришишни таъминлайди;
  • Ишлаб чиқаришни реконструкциялаш ва модернизациялаш, унинг атроф мухитга зарар кўрсатишини олдини олиш, табиий ресурслардан тежамли фойдаланиш, хавфсиз ва қулай иш шароитларини яратиш ва ишлаб чиқариш маданиятини ошириш бўйича илғор режаларни тузиш ишларини бошқаради;
  •  Корхонанинг техник тайёргарлик даражасини ва унинг самарадорлигини ошишини, маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар учун сарфланадиган меҳнат ва молиявий ҳамда моддий харажатларни қискартириш, маҳсулот сифатини юқорилигини, давлат стандарти, техник шароитлар ва техник эстетика талабларига мос келишини, ишлаб чиқариш фондларидан ва ресурсларидан рационал фойдаланишни таъминлайди;

 

Тел: +99873-5154125;
Факс: +99873-5154125
E-mail: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.